Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нурота туман кенгаши депутати А. Якубов томонидан тумандаги ихтисослаштирилган санъат мактабида «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг устувор йўналишларини аҳоли ўртасида тарғиб қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида суҳбатлашилди.

Қонун устуворлигини таъминлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасидаги ишларни жадаллаштиришга тааллуқли бандлари борасида тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш