Сайловчилар билан биргамиз!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ғузор туман кенгаши партия электорати билан тизимли алоқани йўлга қўйган. Партия фаоллари ва депутатлар аҳоли билан мунтазам учрашиб келмоқда.
Кеча партия гуруҳи аъзолари ва фаоллар тумандаги Тошгузар қишлоғида бўлишди. Сайловчиларни ўйлантираётган муаммолар, уларни қийнаётган масалалар ечими юзасидан таклифлар олишди.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон ХДП туман кенгаши, “Оила” маркази туман бўлими ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар учун “Доимо эътиборимиздасиз” шиори остида бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.