Дастур амалда
Дастур амалда

 

Устувор вазифа:

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун имкониятларни кенгайтириш, ногиронлиги бўлган болалар учун махсус адабиётларни, жумладан, овоз жўрлигидаги Брайль алифбоси асосида ҳам чоп этиш ва харид қилиш.

Инклюзив таълимни ривожлантириш ва шу соҳада фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларга имтиёзлар тақдим этиш, ушбу мақсадлар учун харажатларни давлат бюджетидан молиялаштиришни таъминлаш масалалар бўйича процессуал механизмларни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳамда самарали парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

 

Ижроси:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор билан “2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси” ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари индикаторлари тасдиқланган.

 

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракция аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари билан ҳамкорликда жойларда бу соҳада депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширмоқда.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш