Ҳамкорликдаги устувор вазифалар белгиланади
Ҳамкорликдаги устувор вазифалар белгиланади

 

Сўнгги йилларда юртимизда таълим соҳасида, мактабгача ва мактаб таълими тизимида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ўқитиш тизимига замонавий таълим технологияларини қўллаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Соҳага доир ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси Б. Ташев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Р. Ҳайитовалар иштирокида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мақсад аҳолини қийнаётган масалалар ечимини биргаликда ҳал қилиш. Мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш, таълим ташкилотларининг белгиланган муддатларда қуриб фойдаланишга топширилиши, уларни замонавий компютер ва ўқув жиҳозлари билан таъминланишини жамоатчилик назорати асосида ҳамкорликда ўрганиш.

Шунингдек, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг сиёсий фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилади.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш