Партия сафига хотин-қизлар қабул қилинди
Партия сафига хотин-қизлар қабул қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Кўкдала туман кенгаши томонидан туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сонли мактабгача таълим муассасасида хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда хотин-қизлар олий таълимдаги имтиёзлар, пенсияга чиқишда яратилган имкониятлар, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган 2 нафар хотин-қизнинг мурожаати туман партия кенгаши раиси, депутат У. Жулбулов томонидан назоратга олинди.

Учрашув сўнггида партия сафига кириш истагини билдирган 10 нафар хотин-қизга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш