Соғлом она – соғлом оила
Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши раиси Г. Шафоатова ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х. Наимовлар ҳамкорлигида тумандаги “Учқизил” маҳалласида жойлашган кўп тармоқли марказий оилавий поликлиникада “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда туман тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари ҳудуд аҳолисини чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказди. 48 нафар фуқаронинг 12 нафарига туман шароитида, 8 нафарига вилоятда даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.