Ангренда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси ўтказилди
Ангренда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Ангрен шаҳар кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Ангрен Унверситетида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида учрашув ва «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Тадбирда ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари А. Содиқов, Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Ф. Абдурахимова, Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи А. Парпиев, шаҳар депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Мулоқотда ёшларга «Ўзбекистон-2030» стартегиясининг мазмун-моҳияти, ҳар бир йўналиши буйича белгиланган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари кенг тушунтирилди. Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсати, Давлат дастурининг амалга оширилишида партия ташкилотларининг муносиб иштироки, жамиятни ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган долзарб ғоялар, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли хил зарарли ёд ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш тўғрисида суҳбатлашилди.

Шунингдек, ёшлар иштирокида Заковат беллашуви бўлиб ўтди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди ва 6 нафар фаол ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш