Қарор ижроси ўрганилди
Қарор ижроси ўрганилди

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Қашқадарё вилоят бош бошқармасида Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил, 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарорининг вилоятидаги ижроси тўғрисида Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи Б.П. Мўминовнинг ҳисоботи эшитилди.

Ипотека кредити – бу қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит тушунилади.

Бугунги кунда вилоятда 11 та тижорат банклари томонидан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга кредитлар ажратилмоқда.

Бунда бошланғич бадал миқдори сотиб олинадиган уй-жой ёки қуриладиган ва реконструкция қилинадиган уй-жой лойиҳа сметаси қийматининг 15 фоизини ташкил этади.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 377-сонли Қарорининг ижроси ўрганилди. Берилган таклифлар юзасидан навбатдаги халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига мазкур масалани киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш