Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уйчи тумани кенгаши томонидан туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида кекса авлод вакилларининг ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шароитлар яратиш соҳасидаги мавжуд муаммолар таҳлилига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда кекса авлод вакилларига қандай ёрдамлар кераклиги, уларнинг муаммолари ҳақида атрофлича муҳокама қилиниб, уларга керакли тавсия ва ҳуқуқий маълумотлар берилди.
Ҳар бир маҳаллада ётиб қолган ёрдамга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олиш, керакли дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда шифокор маслаҳати олишга муҳтож кексаларни аниқлаш, бу бўйича тумандаги ҳар бир маҳалланинг кексалар масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан амалий ёрдам берилиши кераклиги таъкидланди.
Давра суҳбати савол жавобларга бой тарзда ўтди.