Ёшлар тарбиясида китобнинг аҳамияти
Ёшлар тарбиясида китобнинг аҳамияти

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими, Наманган давлат педагогика институти ҳамкорлигида талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда Республика журналистлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир ва публицист, Ўзбекистон ХДП тарғиботчиси Носир Аббос иштирок этиб, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр юритди.

Шунингдек, китоб ўқиш ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди.

Учрашув талабалар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва савол жавоблар билан қизғин ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш