Таклифлар муҳокама қилинди
Таклифлар муҳокама қилинди

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг ЎзХДП депутатлик гуруҳи ва "Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича" доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида Фарғона шаҳар “Еко шаҳар” кичик саноат зонаси ҳудудий чегараларини ўзгартириш ва вилоятда терини қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноат зонасини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Мазкур масалалар комиссия аъзолари ва масъуллар томонидан атрофлича мухокама этилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш