Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашида 2023 йил якунига бағишланган кенгайтирилган ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ижроия қўмита аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари масъуллари ва раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари раҳбарлари, сайланма органлар аъзолари ҳамда йирик бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этди.
Йиғилиш танқидий-таҳлилий тарзда ўтди. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда Қашқадарё вилоят партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг 2023 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида 68 та масалани кўриб чиқиш режалаштирилган эди. Бир йил давомида 86 масала партия гуруҳларида, 86 масала доимий комиссияларда ҳамда шундан 61 масала сессияларда кўрилган. Бу ишларда халқ депутатлари Касби, Яккабоғ, Деҳқонобод, Шаҳрисабз туманлари ҳамда Қарши шаҳар партия кенгашлари фаоллик кўрсатишган.
Йиғилишда депутатлар томонидан юборилган депутатлик сўровлари, Жамоатчилик қабулхоналари ҳамда туман ва шаҳар партия ташкилотларининг молиявий барқарорлиги масалаларига оид вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашининг 2024 йилга мўлжалланган Иш режаси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда Қашқадарё вилоят ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг 2024 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни жорий йилнинг 25 декабрь санасига қадар тўлиқ бажариш вазифаси қўйилди.