ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.
ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари А.Сандиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси А.Рахмонов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ходими Ф.Норинбердиев, ЎзХДП Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Д.Элмуродов ва Гулистон Давлат университети талабалари иштирок этган тадбирда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳага кўра, болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига тариф берилиб, уларни содир этишни тақиқлаш ҳамда қонунга биноан таъқиб қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда. Зўравонлик шакллари сифатида жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар киритилаётганлиги ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқлари белгиланаётганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнггида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.