Ёш сиёсатчилар мактаби

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори томонидан Тошкент шаҳар кенгашида “Ёш сиёсатчилар мактаби” лойиҳаси доирасида ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда биринчи марта сайлов жараёнларида иштирок этадиган ёшларнинг сайлов маданиятини шакллантириш ва сиёсий жараёнларга жалб қилиш, 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ижтимоий лойиҳалар (“Ёш сиёсатчи”, “Подкаст”, “Спорт”, “Экология”, “Сиёсий курс”, “Саёҳат”) йўналишларида тақдимотлар билан танишиб, партия билан ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. “Ёш сиёсатчилар мактаби” лойиҳаси доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини, “Китобхон клуби” каби лойиҳаларни ҳам ташкил этиш режалаштирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш