Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати таҳлили
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати таҳлили

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши медиа марказида Сурхондарё вилоятида “Ҳудудларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш” бўйича депутатлик назорати якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, ЎзХДП Сурхондарё вилояти кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбир аввалида «2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси» амалга оширилиши юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши депутати Пардаев Алишер Очилович сўз олиб, вилоятда соғлиқни сақлаш тизими томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини ўрганиш якунларини ўқиб эшиттирди. Бойсун ва Қумқўрғон туманларидаги ўрганиш натижалари таҳлил қилинди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш