Депутатлар томонидан аҳоли бандлиги ўрганилди
Депутатлар томонидан аҳоли бандлиги ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Пискент тумани кенгаши томонидан туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилди. Гуруҳ аъзолари томонидан 2023 йилда бу борада олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Тумандаги 29 та маҳаллада ишсизликни қисқартириш бўйича "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оилани ягона рақамли паспортини ишлаб чиқиш мақсадида оила аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жойларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Ишчи гуруҳнинг ўрганишларини депутатлик гуруҳида яна бир бор муҳокама қилиб, доимий комиссияда, туманнинг навбатдаги сессиясига олиб чиқиш масаласи илгари сурилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш