Бунёдкорлик ишлари билан танишилди
Бунёдкорлик ишлари билан танишилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ва вазифаларни мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати З. Шодиева Қуйичирчиқ тумани Ўжакент ва Гул МФЙ аҳолиси билан мазкур ҳудудда жойлашган оилавий шифокорлик пунктида учрашув ўтказди.

Тадбир давомида ЎзХДП Қуйичирчиқ туман кенгаши томонидан партиянинг бир нафар фаол аъзосига фахрий ёрлиқ берилди ва икки нафар фуқаро партияга аъзо қилинди. Учрашув қизиқарли ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат З. Шодиева Мингчинор МФЙ да ҳам бўлди. У ерда "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" тамойили асосида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш