Сайловчилар билан учрашув
Сайловчилар билан учрашув

 

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлишиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқда. ХДП фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова партия гуруҳи аъзолари билан бирга "Олтин воҳа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Шеробод агро инвестмент” МЧЖ томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона фаолияти билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 25.1 млрд сўм бўлиб, йилига 650 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради ва йиллик пул айланма маблағи 1.100 млн сўмни ташкил қилади. 20 та иш ўрни яратилган. Депутатлар иссиқхонадаги шароитлар билан танишар экан, уни янада ривожлантириш юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Депутат М. Ҳасанова “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Дилнура ягона дизайн” хусусий корхонасида ҳам бўлди. Ишчи ходимлар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган масалаларни ўрганди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш