Мурожаатчи Ш.Тўраевга соғлигини тиклаш учун ёрдам кўрсатилди
Мурожаатчи Ш.Тўраевга соғлигини тиклаш учун ёрдам кўрсатилди

 

Халқ демократик партияси Сайловолди дастурига мувофиқ кам даромадли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлари мурожаатларини ўрганиб, ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпти.

Партиямиз Жамоатчилик қабулхонасига Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Чугурма” қишлоғида яшовчи Шерали Тўраев узун ичаги узилгани боис зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказишни ташкил этиш масаласида ёрдам сўраган. Ўзида умуман маблағи йўқлигини маълум қилган. Шу асосда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия фракцияси аъзоси М.Варисова Соғлиқни сақлаш вазирлигига беморга ёрдам бериш юзасидан депутатлик мурожаати юборди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор Шерали Тўраев ҳолати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан назоратга олингани, у вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг умумий хирургия бўлимига даволанишга ётқизилгани ҳамда тегишли муолажалар амалга оширилаётганини маълум қилди.

 

Жаҳонгир Олимов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходими

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш