Масалалар ечими депутат эътиборида
Масалалар ечими депутат эътиборида

 

Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши депутати Қўчқорова Барно Ибодуллаевна "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида Янгиариқ туман "Каттабоғ" маҳалласи сайловчилари билан учрашди.

Ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида тадбиркорларнинг ишлари билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида уларнинг фаолиятидаги ечимини кутаётган масалалар юзасидан таклифлар тингланди. Депутат муаммоли масалалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиш орқали аҳолига ёрдам беришини таъкидлади.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш