Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш борасида қатор қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинган. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Қарши туманидаги "Мирмирон" маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши раиси З. Азизова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш. Бегимқуловалар сўзга чиқиб, ижтимоий давлат тамойили асосида оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларнинг меҳнат, таълим ва соғлиқни сақлаш борасидаги ҳуқуқ ва имтиёзлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ва низомларда белгилаб берилган вазифалар юзасидан тушунчалар бериб ўтишди.
Қатнашчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.