Зарур тавсиялар берилди
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилояти ҳамда Каттақўрғон шаҳар кенгашлар томонидан «Ишга марҳамат» мономарказида хотин-қизлар билан учрашув ташкил қилинди.

Мулоқотда бугунги кунда юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейини юксалтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида гаплашилди. Бу борада қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Депутатимиз Ж. Қўлдошев томонидан иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб қайтарилиб, зарур тавсиялар берилди.