Мурожаатлар ижобий ҳал этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31 март 2022 йилдаги «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 145-сонли қарорининг Зарбдор туманидаги ижроси юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши «Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича» доимий комиссия аъзолари, ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши масъули Б. Эшалиев, туман Кенгаши депутати Н. Алламуратовалар маҳалла оқсоқоллари билан биргаликда Шодлик маҳалласида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан учрашди.

Масъуллар томонидан аёллар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш