Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

 

ЎзХДП Ғаллаорол тумани кенгаши томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида тумандаги “Лалимикор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби фаоллар залида тадбир ташкил этилди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ойлиги доирасида ўтказилган учрашувда ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши депутати Ш. Сафарова, туман кенгаши раиси К. Усмонов, маҳалла раислари ва маҳалладаги хотин-қизлар, ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида масъуллар сўзга чиқиб, мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар. Хотин-қизлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Тадбир муҳокамаларга бой кечди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш