Байрамлар арафасида беморлар ҳолидан хабар олиш азалий урф-одатларимиздан бирига айланган.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти кенгаши масъуллари, депутатлар ва партия фаоллари "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдилар.
Жумладан, Тошкент вилояти кенгаши раис ўринбосари А. Содиқов Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими ходимлари билан бирга Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногирон фарзандлари бор оилалар хонадонига ташриф буюриб, байрам билан қутлади.