Маънавий қадриятлар ёшлар нигоҳида

 

Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти таклифи билан Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддинов ва Ёшлар парламенти аъзоси Жавлонбек Ўразалиев иштирокида институт талаба-ёшлари билан "Маънавий қадриятлар ёшлар нигоҳида" мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мулоқот аввалида Олий Мажлис, Ёшлар парламенти, сиёсий партиялар фаолияти, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув давомида шунингдек, маънавий қадриятларимиз, ёшлар ва оммавий маданият ҳақида ҳам суҳбатлашиб, талаба-ёшларнинг саволларига жавоблар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш