Халқ билан юзма-юз учрашилди
Халқ билан юзма-юз учрашилди

 

“Ўзбекисон 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастурининг 79-мақсадида “Сиёсий партияларнинг қонун ижодкорлиги, жумладан, қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик муҳокамасини ташкил этишдаги ролини ошириш, “Марказ-вилоят-туман” тартибида ишлайдиган тизимнинг концепцияси ижросини таъминлаш мақсадида ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Дўстлик тумани Манас маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 5-сонли мактабда аҳоли билан юзма-юз учрашув ташкил этилди.

ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Н. Холматов, Манас МФЙ раиси А. Кенжаев, туман Кенгаши депутатлари Х. Мингжигитов ҳамда П. Тўраевлар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, фаровонлик ва тараққиётга эришиш йўлида тадбиркорликни ривожлантириш борасида имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, хорижий тилларни ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтишди.

Тадбирдан сўнг партия масъуллари томонидан муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида имтиёзли кредитлар олиб, оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, оилавий даромадга эга бўлган фуқароларнинг ҳам хонадонида бўлинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш