Тадбиркорга ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредит ажратиладиган бўлди
Тадбиркорга ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредит ажратиладиган бўлди

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, 26-Қорақўнғирот сайлов округидан депутат С.Ҳамроев Қўнғирот МФЙ ҳудудидаги тадбиркор Ғ.Қурбоновнинг ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди. Тадбиркор унга тижорат банкидан имтиёзли кредит олишида қийинчиликка дуч келаётгани, масалани ечишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Депутат тадбиркор ўз кучи билан ташкил қилган ишлаб чиқариш корхонасини ривожлантириш бўйича тижорат банкидан имтиёзли кредит олиш масаласини ижобий ҳал қилиб, тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш