Жаҳолатга қарши маърифат
Жаҳолатга қарши маърифат

 

Ўзбекистон ХДП Олтинсой туман кенгаши раиси О.Авазов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.Орипов, туман ҳокимининг Нуронийлар масалалари маслаҳатчиси партия фаоли Й.Ҳакимов, партия фаоллари бўлган фахрий устозлар Х.Сафаров ҳамда Қ.Шамсиддиновлар иштирокида Олтинсой туманидаги ихтисослаштирилган мактабда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва турли ғоявий таҳдидлардан асраш мақсадида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда ҳозирги глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ахборот ва маълумотлар олаётгани, бу жараёнда баъзи бир ақидапараст оқимлар ёшларга мафкуравий таъсир ўтказишга уринаётгани ҳамда уларнинг олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, бугунги кунда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, бунда ёшларнинг миллий қадриятларга содиқ, ошкора ва пинҳона кўринишдаги ғоявий таҳдидларга қарши курашадиган қилиб тарбиялаш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир сўнггида мактаб директори У.Худайбердиев сўзга чиқиб, мактаб ўқувчиларининг эришган ютуқлари ва келгусидаги истиқболли режалар ҳақида айтиб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш