Ўзбекистон ХДП Нукус туман кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи томонидан “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тарғиботига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Нукус туман кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари иштирок этди.
Семинарда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти, ҳар бир йўналиши бўйича белгиланган вазифалар ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар кенг турда тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.