Амалий ишлар, устувор вазифалар муҳокамаси
ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашида ҳудуддаги туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг ҳудудий ташкилотлари олдида турган амалий вазифалар, депутатлик гуруҳлари фаолияти, ташкилий, мафкуравий ҳамда тарғибот масалалари борасидаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилди.
Мулоқот давомида жойлардаги партия электорати манфаатларига дахлдор таклифлар, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ечим топадиган масалалар бўйича кенгаш раислари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, қатор йўналишларда янги таклиф-ташаббуслар илгари сурилиб, уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.