«Ёш сиёсатчи» викторинаси ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Наманган давлат университетининг бир гуруҳ талабалари иштирокида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб этиш мақсадида «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Е.Жўрахўжаев, ёшлар ва хотин қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи С.Эшалиева, Наманган шаҳар Кенгаши раиси Д.Ўринбоева, вилоят кенгаши «Ёшлар қаноти» раиси Х.Турсунбоевлар сўзга чиқиб, ёшларга Ўзбекистон ХДП нинг мақсад ва вазифалари, сайлов жараёнлари, янгиланган Конституциямиз, сиёсий жараёнлар ҳақида маълумотлар бердилар.

Тадбир якунида талабалар ўртасида «Ёш сиёсатчи» викторинаси ташкил этилди. Сиёсий савол-жавобларда ғолиб бўлган ёшлар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш