Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари
Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари

 

Дилфуза Матёқубова Янгиариқ туманнинг "Гулбоғ" маҳалласида истиқомат қилади. Оилавий шароити туфайли бундан 4-5 ой олдин хорижда ишлаш учун чиқиб кетганди. Бугун Дилфуза опа ўз она ватанига қайтиб, оиласи, фарзандлари бағрида ўз севган касби билан шуғулланмоқда.

Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати, Янгиариқ туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Қўчқарова Барно Ибодуллаевнанинг амалий ёрдами билан Дилфуза Матёқубовага субсидия асосида тикув машинаси берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 376-сонли қарори ижроси бўйича ўз хонадонида "Саломатлик маркази" ташкил этиб берилди. Бу орқали Дилфуза опа нафақат ўзи, балки маҳалладошлари саломатлиги билан бирга бандлигини таъминлашга ҳам ҳиссасини қўшади.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш