Хотин-қизлар билан самимий суҳбатлар ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Бўзатов туман кенгаши ва Халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи томонидан “Бузатов” ШФЙ ва “Кусхонатов” ОФЙ ҳудудида “Ижтимоий ҳимоядан-ижтимоий фаоллик сари” лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа доирасида ҳудуддаги "Аёллар дафтари" руйхатида турадиган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-кизларнинг иш билан таъминланиши, касб-ҳунарга ўргатишга жалб этилиши ўрганилиб чикилди.
Хотин-қизлар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш ва аёллар фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, партия дастурий мақсад ва вазифалари тушунтирилди.