Аёллар бандлиги оилалар фаровонлиги
Аёллар бандлиги оилалар фаровонлиги

 

Янгиариқ туманида жойлашган “ПИЛЛА ХОЛДИНГ” МЧЖда пиллакор хотин-қизлар ва соҳа мутахассислари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Барнохон Қўчқарова, лаборатория ходимлари, агрономлар ҳамда илғор пиллакор аёллар қатнашди.

Семинар давомида депутат Б.Қўчқарова томонидан сифатли пилла етиштиришда кўплаб омиллар қатори ипак қуртига озуқа етказиб бериш алоҳида аҳамиятга эгалиги, бу борада пиллачилик корхоналарини молиявий соғломлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, сифатли ва мўл пилла етиштиришни ташкил этиш, маҳаллий тут, ипак қурти уруғини тайёрлаш бўйича муайян ишларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Илғор пиллакорлар фаолиятига оид мисоллар келтирилиб, пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қурти парваришлаш ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар тушунтириб берилди.

Маълумот учун туманда жорий йилда пилла етиштириш учун 2229 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар 16 та илғор пиллакорларга бириктирилган.

Жорий йилда туманда жами 3692 қути ипак қурти парваришланиши, 134 тонна пилла фермерлар томонидан, 88 тонна пилла касаначилар томонидан етиштирилиши режалаштирилган.

Семинар якунида иштирокчилар “Пилла холдинг" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш