Депутат маҳаллада
ЎзХДПнинг «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши депутати Азизбек Жаббаров бугун Янгиариқ туманидаги 28-сон мактабда «Халқ билан очиқ мулоқот – муаммоларнинг самарали, тезкор ҳал қилиш омили» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида депутат томонидан аҳолининг мурожаатлари ва кўтарилган муаммолар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича депутатлик назорати юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.
Маҳалладаги кўча ва йўлларни таъмирлаш ишлари, маҳалладаги яна айрим кўчаларга шағал ётқизиш ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш каби муаммоли масалалар ўрганилиб, депутат томонидан чора-тадбирлар режаси тузилди.