Фуқаролар мурожаати депутатлар назоратида
Фуқаролар мурожаати депутатлар назоратида

 

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман кенгашига 9-Қангли сайлов округидан сайланган М.Бобоева маҳалла фаоллари билан биргаликда “Маданият” ҚФЙдаги мурожаатни жойига борган ҳолда ўрганди.

Депутат 8 апрель куни ёнғин содир бўлган С.Аҳмедовнинг хонадонида бўлди. Шунингдек, кучли ёмғир ёғиши натижасида талофат кўрган 2 та хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Вазият 4-сектор раҳбари ва маҳалла фаоллари томонидан назоратга олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш