Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди
Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

 

Бугун Бўстонлиқ туман ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова бошчилигида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, аниқланган муаммо ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди.

Шу куннинг ўзида Қ.Қосимова тегишли мутасадди раҳбарлар билан биргаликда “Думалоқ”, “Чинор”, “Паргос” МФЙ ҳудудларида бўлиб, маҳалла раислари, фуқаролар билан мулоқот қилди. Учрашув аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинаётган қонунлар бўйича батафсил тушунчалар берди.

Шундан сўнг, фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш