Ердан янада самарали фойдаланиш зарурати тушунтирилди
Ердан янада самарали фойдаланиш зарурати тушунтирилди

 

Олий Maжлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Зулайҳо Акрамова Арнасой туманида қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан ўтган ҳафтада "Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганлигига алоҳида урғу берилди.

Мазкур қонунда кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг ҳуқуқий асослари белгиланиб, унга кўра, 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибда, уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг эътироф этилиши ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, тумандаги қатор маҳаллаларда бўлиб, Сайхунобод тажрибаси асосида аввало, ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонларнинг ўз маҳсулоти учун бозор топишига кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш масалаларида маҳалла фаоллари, маҳалла еттилиги аъзолари билан фикр алмашинилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш