Янги қонун лойиҳалари тарғиботи аҳолига етказилди
Янги қонун лойиҳалари тарғиботи аҳолига етказилди

 

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларни обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, шунингдек, Сайхунобод тажрибаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Д.Мамаджанова Фарғона туманида бир қатор тарғибот ишлари ва давра суҳбатлари ўтказди.

Кун аввалида депутат “Оқбилол”, “Янгиобод” ва “Дилкушо” маҳалла еттилиги ҳамда оқсоқоллари билан қонунчиликдаги янгиликлар борасида суҳбатлашди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги маҳалла еттилиги ҳамда Фарғона вилояти электр тармоқлари корхонаси масъуллари билан учрашди. Ҳокимликнинг кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши депутатлари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар тарғиботини амалга ошириш давомийлигини таъминлаш юзасидан келишиб олинди ҳамда депутатлар билан фикр алмашди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш