Мақсуда Ворисова Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди!

Айни дамда Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаяпти.

Унда бир қатор масалалар қатори, ЎзХДПдан Президенлик сайловида номзод сифатида илгари сурилаётган Мақсуда Ворисовани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш ҳам кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссиясининг котиби Худоёр Маматов партия номзодини қўллаб-қувватловчиларнинг жами 225 мингдан ортиқ имзоси тўпланганлигин айтди.

Шунингдек, эксперт гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан текшириш учун тақдим этилган имзолар қонун талабларига мувофиқ тўпланганлигини инобатга олиб, тўпланган имзо варақалари номзодни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг Низоми талабларига мос деган хулосага келганлар.

Шулардан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссиясининг эксперт гуруҳи аъзолари томонидан Мақсуда Ворисовани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олишга қарор қабул қилинди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш