«Менинг биринчи сайловим»

 

Навоий давлат кончилик институтида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан «Менинг биринчи сайловим» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия вакиллари, ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, НДКИ проректори Н. Ашурова очиб берди. Нотиқ юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтиб, барчани тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Шунингдек, учрашувда ЎзХДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари Ж. Файзуллаев, Навоий шаҳар кенгаши раиси У. Шомиров сўзга чиқиб, партиямизнинг ғоя ва ташаббуслари, олдида турган вазифалар, партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилаётган масалалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда ёшлар томонидан берилган саволларга партия вакиллари жавоб беришди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш