Сурхондарёда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

 

Денов педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили, Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Алишер Пардаевнинг Денов туманидаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловининг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳамда Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастуридан жой олган устувор вазифалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар бердилар ва партиядан кўрсатилган номзодни сайловда қўллаб-қувватлашга даъват этдилар.

ЎзХДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири Денов тиббиёт коллежида "Менинг биринчи сайловим" мавзусида сайловда илк бор иштирок этаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

ЎзХДП Денов туман Кенгаши раиси Х.Мирзаев олиб борган тадбирда халқ депутатлари Сурхондаре вилоят Кенгаши депутати, Денов тиббиёт техникуми махсус фан ўқитувчиси Шаҳло Қодирова, “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иззатулло Наимов, 4-касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси Нодир Жўрақулов, ёшлар номидан Денов тиббиёт техникуми ўқувчиси Малика Боборажапова сўзга чиқиб Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифлара юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш