Қонликўлда тарғибот тадбири ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қонликўл туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман Кенгаши фаоллари, умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Қонликўл тумани ногиронлар жамияти раиси Қ.Бегдуллаев жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловнинг моҳияти тўғрисида гапириб, барчани сайловда фаол қатнашишга чақирди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қонликўл туман Кенгаши раиси Ҳ.Отамбетова сайлов халқимизнинг кайфияти ва ислоҳотларга ишончи ортиб бораётган бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ва илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилишини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастури тўғрисида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди.

Тадбир иштирокчилар учун уюштирилган концерт дастури билан якунланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш