Номзоднинг ишончли вакили билан учрашув

 

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакиллари иштирокида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 20-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, партия фаоллари, мактаб педагогик жамоаси ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Алишер Пардаев йиғилганларни Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастуридан жой олган асосий йўналишлар ҳақида таништирди. Илк марта Сайлов кодекси асосида ўтказилаётган сайлов мамлакат ва халқ тақдирида муҳим аҳамият касб этишини, унда барча фуқаролар фаол иштирок этишини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққанлар Мақсуда Ворисованинг парламентдаги фаолияти билан яхши таниш эканликларини, номзоднинг Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни, сайловда Халқ демократик партияси номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш