Мақсуда Ворисованинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири Чилонзор туманидаги Тошкент Автомобил йўллар касб-ҳунар техникумида ўтказилди.

Унда партия туманлар кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, волонтёрлар гуруҳи иштирок этди. Сайловчилар билан учрашув олдидан номзод ҳақидаги материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова олиб борди. У йиғилганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастуридан жой олган асосий вазифалар билан таништирди.

Тадбирда сўз олганлар номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтдилар ва тўпланганларни сайловда Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш