Янгийўлда ишончли вакил иштирокида учрашув ўтказилди

 

Аҳолининг кам таъминланган қатламларига бепул, сифатли ва тўлақонли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, бепул ва сифатли таълим олиши, ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётий эҳтиёжларига эътиборни кучайтириш, “Меҳрибонлик” уйларини битириб чиққан ёшларни уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши учун давлат даромадларини тенг ва адолатли тақсимлаш каби мақсадлар Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурида устувор вазифалар сифатида белгилаб қўйилган.

Номзоднинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакили – ЎзХДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Акмал Умаралиевнинг Янгийўл туманида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастуридан жой олган шу каби ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар, партия фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил тадбир иштирокчларини Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар билан батафсил таништириб ўтди. Дастурда белгилаб олинган устувор йўналишларнинг мамлакат ва халқ тақдиридаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг меҳнат ва сиёсий фаолияти, Сайловолди дастурида ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, туман аҳолисини сайловда ЎзХДП номзодини қўллаб-қувватлашга даъват этдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш