Номзоднинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан жойларда Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг ҳудудлардаги ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Навбатдаги тадбирлардан бири Тахтакўпир туманида ўтказилди.

Партия депутатлари ва фаоллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик ҳамда ёшлар қатнашган тадбирда номзоднинг Қорақалпоғистон республикаси бўйича ишончли вакили, ЎзХДП Қорақалпоғистон республикаси Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов учрашув иштирокчиларини Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури юзасидан  билан таништирди.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастуридан жой олган устувор йўналишлар мамлакат тараққиёти ва равнақига, халқ форовонлигига хизмат қилишини таъкидлаб, Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга ва сайловда овоз беришга чақирдилар.

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш