Гурлан туманида сайловчилар билан учрашув ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили, ЎзХДП Хоразм вилояти кенгаши раиси Рахимберган Юсупов Гурлан тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман кенгаши масъуллари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролари, таълим тизими ходимлари, партия фаоллари иштирок этди.

Ишончли вакил Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди. Шунингдек, йиғилиш давомида сайловчиларга номзоднинг ҳаёти ва иш фаолияти акс этган видеоролик намойиш қилинди.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзод илгари сураётган йўналишлар бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватладилар ва гурланликларни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришга чақирди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш