Ишончли вакил ғаллаороллик сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Нуриддин Холматов вилоят туманларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Ишончли вакилнинг навбатдаги учрашуви Ғаллаорол туманида бўлиб ўтди.

Сайловчилар олдида чиқиш қилган ишончли вакил Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш каби қатор ташаббуслар илгари сурилаётганини қайд этди. Шунингдек,  таълим соҳасида барчага тенг имкониятлар яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш каби долзарб масалалар билан таништирилди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастуридаги йўналишларни қўллаб-қувватлашни билдирдилар.

 

Сарвиноз Маманова,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши масъул ходими

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш